Заковат ўйини

Ассалому алайкум! Ҳозирда телеграм ижтимоий тармоғида заковат ўйинларини турли каналлар орчали ўтказиш урфга кирган.Ва баъзи ҳолларда пул ютуқлари ҳам ўйналмоқда,лекин ўйинчилардан ҳеч қандай пул ёки бошқа нарса талаб қилинмайди.Ўтказувчилардан сўрасак бу фақат рағбанлатириш дейишади.Саволим шуки шу ўйинларни ўйнаш ва рағбатли қўлга киритиш ҳалолми?Илтимос жавобни телеграм каналиларда ҳам эълон қилсангиз, кўпчилик кутмоқда.Олдиндан раҳмат каттакон. "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати: - Ва алайкум ассалом! Биз ундай ўйинлар борлигини ҳам қоидаларини ҳам билмаймиз. Администратор. Пул тикмасдан , ақл билан ютиб олиш мумкин бўлган мусбоқаларда қатнашиш ва ғолибга ажратилган ютиқни ютиш ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Илм ўрганиш, илмни тарқатиш, оммани жаҳолат ва ғафлатдан қутқариб илмга тарғиб қилиш шариатимизда тарғиб қилинган амаллардан ҳисобланади.  Телевидения ва интернетларда сиз айтган каби заковат ўйинлар кўп. Афсуски жуда кўпининг инсоннинг на дунёси ва на охиратига заррача фойдаси йўқ. Улардан кўзланган мақсад кимнингдир шахсий манфаати бўлади. Инсон қиёмат куни ақл неъматидан ҳам уни нимага сарфлаганидан сўралади. Яхшиси ҳар бир соҳа эгаси аввало динига тегишли, иккинчидан соҳасига тегишли ўйинларда қатнашиши керак. Имкони бўлса соҳа мутахассисларини жалб қилиб кузатиб боришларини, тавсиялар бериб боришларини йўлга қўйиш керак. Бир томондан тикилган мукофот қиморга кирмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:26 | Савол-жавоблар | 131 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar