Карз масаласи
Ассалому алайкум Шайх хазратлари Узр сизни яна бир бор безовта киляпман карз хакида бир саволим бор эди Бир киши мендан бир оз пул карз олди ва орадан анча вакт утди. Мен унга карзни кайтаришни айтдим у булса хуп майли деб узини олиб коча бошлади, орадан анча вактлар утди ва мен уни яна учратиб охисталик билан карзини тулашини талаб килдим ва кайтармаса булмаслигини айтдим у булса менга куполлик килиб мени ранжитди ва мен ундан жуда хафа булиб кетдим орадан бир неча ой утди ва уша мендан карз олган киши автохалокатда вафот этгани хакида эшитиб колдим. Мен уша кишини карзи хакида ва мени хафа килганлигинии уйлаб берган карздан воз кечмадим (чунки карздан кечмасам у то киёматгача кабрда азобланишини билардим. Бундай килиш гунохлигини биламан аммо у мени жуда каттик хафа килганди) орадан анча вакт утиб виждоним кийналиб бундай иш килганимдан афсусланиб кетдим ва унинг катта акасини топиб уша киши мендан карзлигини ва агар иложи булса кайтаришини сурадим. Акаси майли деди ва кайтаришини айтдим ен акасига тел ракамимни ва яшаш жойимни колдирдим. Минг афсуслар булсинки акаси на телфон килди ва на укасини карзини кайтарди...Хурматли Шайх хазратлари менга маслахат берсангиз нима килай карздан воз кечиб юборайми ёки йукОлдинги Намоз хакида берилган саволимга жавоб берганингиздан миннатдорман. Албатта сиз айтгандек номозни бошлайман.Кимматли вактингизни олганим учун узрХурмат биланАкбар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қарздан кечмаслик ҳаққингиз. Қарзни кечиб юбориш фазлингиз. Истаганингизни қилишингиз мумкин. Кечмасангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Кечсангиз, савоб оласиз.
30 Апрел 2022, 08:24 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қарздан кечмаслик ҳаққингиз. Қарзни кечиб юбориш фазлингиз. Истаганингизни қилишингиз мумкин. Кечмасангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Кечсангиз, савоб оласиз.
30 Апрел 2022, 08:24 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат