Тутган рўзам
Ассалому алайкум! Ҳурматли аҳли илмлар, мени бир савол ўйлантириб қўйди. Мен биринчи марта рамазон рўзасини тўлиқ ўтган йили тутдим алҳамдулиллаҳ. Россия шаҳрида ишлар эдим. Намоз вақтларини программа орқалик белгилаб намоз ўқилишидан олдин оғиз ёпар эдим. Қуёш ботгандан сўнг очар эдим. Ўзи аслида рўзанинг вақти неча соатдан иборат бўлади(энг узоғи)? Мен айтайлик эрталаб соат 02:00 да оғиз ёпсам, шу билан кечги 21:00 дан ўтиб (қуёш қачон ботса) оғиз очар эдим(19 соатдан ошиқ юрдим). Мен яқинда билдим энг яқин масжид вақтига тўғирлаб ўқилган намоз ишончлик бўлади деб. Шунга мен ўйланганим шунча ўқиган бомдод намозларим рўзаларим дуруст бўлдимикин? Савобидан маҳрум бўлиб қолмадиммикин? Ниятим холис эди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Оғзингизни саҳарлик вақти тугашидан олдин беркитган бўлсангиз рўзаларингиз дуруст. Саҳарлик вақти чиқиб бамдод вақти кирди дегандан олдин бамдод ўқиган бўлсангиз ўша намозларни қайтариб ўқийсиз. Яқинингиздаги масжидга бориб билиб олинг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:27 | Савол-жавоблар | 142 | Рўза