Бомдод намозига туриш

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукурким намоз ўқишни бошлаганимга 9 ой бўлди. Лекин баъзан бомдод намозига туролмаяпман, чунки кечаси билан уйқум қочиб кўп уйғониб чиқиб, тонгга яқин қаттиқ ухлаб қолаяпман. Аёлим хам намозга турадиган вақт, мени уйғотишга кўзи қиймаяпти, кеч ухлади, ухлолмади деб тургизмаяпти. Саволим шундан иборатки, кеч бўлса хам тургандан кейин бомдод намозини фарзи ва суннатини ўқиб олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шундай қилишингиз шарт. 40 кун хуфтонни ўқибоқ ухлашга одатлансангиз бамдод вақтида хоҳламасангиз ҳам турадиган бўласиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:31 | Савол-жавоблар | 139 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar