Талоқ айтгандим
Ассалому алайкум! "Тафсири Ҳилол" китобини “Бақара” 232-ояти шархида раҳматли Шайх хазратлари ёзганлар. Биринчи талоқ ражъий яъни қайтиш мумкин бўлган даврида никохни янгилаш шарт эмас, қайтиб олдим деб турмушни давом қилса бўлади деб ёзганлар. Идда вақтидан ўтиб кетса никохни янгилаш лозим деганлар. Мен бир мартта ўзим хохламай, ичимда талоқ ниятини қилмасдан аёлимни қўрқитиб қўйиш учун ишлатиб юбордим, лекин бундан жуда афсусдаман ва ўша кундан бошлаб ярашиб олганмиз. Талоқ тушганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Талоқ икки қисмга бўлинади. Ражъий ва боин, сиз қайси бир сўзни ишлатиб талоқ қилганингизни айтсангиз аниқлаб берамиз. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:32 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш