Аёллар учун ишлаш
Ассалому алайкум! Ҳурматли Ислом.уз маъмурияти. Жуда кўп саволларимга телеграмда бериб туриладиган "Зикр аҳлидан сўранг" рукнидан жавоб олганман. Ўзим Тошкент Тиббиёт Академияси магистратура талабасиман. Уйланишга уйдагилар қиз қидиришяпти. Катталар айтишарди: "Агар ўзингни соҳангдан (тиббиётдан) жуфти ҳалолингни олсанг, бир-бирингларни тушуниб яшашинглар осон бўлади." Лекин раҳматли отам онамни ишлаттирмаганлар (онам акушер-гинеколог бўлганлар), чунки аёл кишининг топган пули рўзғорга кирса, кейинчалик ҳар хил можаро ва фарзандларнинг журъатсиз бўлиб етилишига сабаб бўлиши мумкин деган эканлар. 1-саволим: Аёл кишининг топган пули рўзғор учун харом ёки макруҳ бўладими? 2-саволим: Агар харом ёки макруҳ бўлса, тиббиётда 8-йил ўқиган қизни олиб, уни ишлатмагандан кўра, уйда ўтириб исломий илмни олган қизни олганим маъқулми? Бу холатда бир-бирини тушинишда муаммолар бўлмасмикин? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Савол турини умумий қилиб белгиладим, агар кейинчалик ижтимоий тармоқларга бу савол жавоби билан чиқарилса, менимча кўпчиликнинг ҳидоятига сабаб бўларди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаром ҳам эмас, макруҳ ҳам эмас.
2). Аёлни олинг, алоҳида клиника очиб бўлса ҳам халққа манфаатингиз етсин. Намозхон талаба шифокорлар ҳам бор. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:34 | Савол-жавоблар | 172 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаром ҳам эмас, макруҳ ҳам эмас.
2). Аёлни олинг, алоҳида клиника очиб бўлса ҳам халққа манфаатингиз етсин. Намозхон талаба шифокорлар ҳам бор. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:34 | Савол-жавоблар | 172 | Оила ва турмуш