Қазо намоз 3-4-ракатларига зам сура

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Қазо намозининг тўрт ракаатлигида учинчи ва туўртинчи ракаатларда зам сура қўшиладими? 2). Менинг қайнонам ётар касалла. Миялари чалғиган. Мен уларга Аллоҳ ризолиги учун қараб ўтираман. Баъзан намоздалигимда чақириб қоладилар. Қандай йўл тутай? Бир одамдан она чақирганда намозни бузса бўлади деб эшитдим. Қайнона хам онаку. Бу қанчалик тўғри? Жавоб учун Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Қўшилмайди.
2). Сиз бузмайсиз. Мабодо хавф хатар бўлса бузишингиз мумкин. Бу фақат ўғилга ёки қизга тегишли эмас, балки барчага тегишлидир. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:34 | Савол-жавоблар | 201 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar