Фатво тўғрисида

Ассалому алайкум! Мeндан дин тўғрисида бирон бир савола сўрашса биз унга жавоб бeрсак бўладими? Албатта у жавобларни сизлардан, китобларадан ўқиган ҳолатда? Саволларга бeрилган жавобларингзни кўчириб олиб, бошқа одамга жўнатсак, бунга рухсат бeрасизларми? Албата одамларга яхшилик қилиш ниятида.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Хатога йўқ қўймаслик учун китобдан ўқиган гапни китобга далолат қилинг, сайтдан кўрган нарсангизни сайтни очиб кўрсатинг. Бошқа одамга жўнатмоқчи бўлсангиз, саволни кўчирмай, ўша савол-жавобни линкини жўнатинг. Чунки сайтдан ёки китобдан ўқиб бошқага айтиб берганингизда, тўғри тушунтира олмаслигингиз ёки вазиятни тўғри баҳолай олмаслигингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:52 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar