Ҳар намозда таҳоратни янгилаш

Ассалому алайкум! Илм олишим учун албатта таҳоратли бўлишим керак. Ва деярли ҳар қадамимизда, дарсимизда Қуръон оятларини ўрганамиз. Шайх ҳазратларининг Мўминнинг меърожи китобларида таҳоратни синдирувчи амаллар мавзусидаги "баданнинг қайси бир жойидан қон ёки йиринг чиқсаю, тоза жойга ёйилса ҳам, таҳорат бузилади" дейилган. Шунга кўра гаймарид касаллигидан кейин томоқдан инсон ичига оқиб турадиган балғам аслида йиринг дейилишини эшитгандим, агар бу ўша ҳукмга кирса (менда 2йил давосини қилганимдан кейин ҳам оз миқдорда оқиб туради, баъзида тўхтагандек ҳам бўлади) ҳар намозимда таҳоратимни янгилашим керак бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳа, янгилашингиз керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:42 | Савол-жавоблар | 154 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar