Номоз ўқиш ҳақида
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ижтимоий тармоқда ўқидим бир домлага савол беришган экан Қуръонни крилл алифбосида ёдлаб номоз ўқиса бўладими деб сўрашган экан. Домла Қуръонни араб алифбосидан бошқа ҳарфда ёдлаш қироат бўлмайди ўқиган номозда ҳам шубха бор дебдилар. Саволим шуки шунга тушунча берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Араб тилида баъзи бир ҳарфлар бўлиб бошқа тилларда уни ўрнини босадиган ҳарф йўқ. Бундай қилиб кирилл ёки лотинчада ёзиш жоиз эмас. Чунки араб алифбосида тўрт ҳил “З”, уч ҳил “С” ва уч ҳил “Ҳ”лар бўлиб, уларни кириллчада ўринбосари йўқ. Уларнинг бирини ўрнига бошқасини талаффуз қилиш ила маъно қўпол тарзда бузилади ва кўп ўринларда намозни бузилишига ҳам сабаб бўлади. Бизнинг юртларда ҳам аввалига халқнинг саводини назарда тутиб, «Тафсири Ҳилол» китобида ҳам Қуръон лафзларини кирилл хатида ёзилган эди. Кейинчалик буни тўхтатилди. Чунки қадимдан уламоларимиз Қуръон калималарини ажам алифбосида ёзишни “Қуръонни таҳриф қилишлик” деб фатво берганлар. Яъни “Қуръон маъноларини бузиш” деганлар. Араб ҳарфини ўргангунигача эшитиб ёдласа яхши, лекин уни ҳам бирор мутахассисдан текширтириб олиши керак. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:42 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар