Номозни 20 дақиқа олдин ўқиш

Ассалому алайкум! Мухтарам устозлар, номозни вақтини билмай 20 дақиқа олдин ёки номоз вақтидан 20 дақиқа ўтиб ўқисам қазо бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Вақти кирмасидан олдин ўқишингиз жоиз эмас. Вақти кирганидан кейин бамдоддан ташқари барчасини кейинги намоз вақти киргунича ўқисангиз бўлди. Вақти кириши билан ўқишингиз афзал. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:43 | Савол-жавоблар | 145 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar