Ота-онамни рози қилолмаяпман
Ассалому алайкум! Ёшим 20 да. Оиламиз исломий оила болгани билан ота онам номоз оқишмайди. 6 кишимиз оилада. Мен номоз оқиётганимга 5 йил болди. Ёшлигимиздан меҳр кормай осдик. Отам аввал ишлардилар. Лк топганларини фақат озларига сарфлардилар. Аям бизни битта озлари катта қилганлар. Лк отам билан бирга яшаймиз. 3-4йилдан бери ишламай уйда отирадилар. Камига онам топганларини олиб қойиб озларига ишлатиб юборадилар. Агар бермасалар жанжал қилиб болса ҳам олиб қоядилар. Акам ҳам ишламайдилар. Оиладаги деярли ҳаммамизни таминотимиз онамни зиммасида. 26 ёш акам бор. Ишламайдилар улар ҳам. Уйланишлари керак яқинда. Бугунгача одамлардан олган қарзларимиз ва банкдан олунган кридитлар копайиб кетган. Деярли барча қарзлар отам учун олинган. Тагидаги машинаси учун ҳажга бориб келиши учун ва уйни қуриш учун. Онам бизни ҳеч кимдан кам қилмадилар тогри. Лекин меҳр кормай осдик. Фақат боқаётганлсрини миннат қилиб келадилар. Ўқитаётганларини миннат қиладилар. Онамга оғирим тушмасин деб ўқишдан ташқари ишлайман. Оғиримни туширмасликка ҳаракат қиламан. Лекин мендан на отам на онам рози болишмаяпти. Бугун ҳам акамни тўйи масаласида қарзлар коплиги қанақа қилиб тўй қиламан деб отамни ишламасликларига жаҳллари чиқиб аламларини мендан олдилар. Бу биринчи марта эмас. Калтаклайдилар базида. Фақат қарғиш эшитиб калтак ейман. Ота-онамдан кўнглим ҳам совиб қолди. Бундай вақтда мен ўқиётган номозим тутаётган рўзам қабул бўладими? Отам пулимиз бор вақти бермасак ёки бирор ишларини қилмасак агар мени айтганимни қилмасаларинг сенлардан рози болмайман. Ота рози болмаса ҳеч биринг бахтли бололмайсан дейдилар. Мен бундай вазиятда нима қилсам бўлади? Ота-онамни ҳам номоз оқишга қандай чақирсам болади? Бу вазиятда мени ҳам айбим борми? Қандай уларни тўғирласам болади? Тўғри ўзимда ҳам айб бор. Жиззакиман шунинг учун жаҳлим чиқган вақти гап қайтариб юбораман. Лекин озимга келганимдан кейин онамга ҳадя олибми конгилларини котаришга ҳаракат қиламан. Лекин отамдан ёшлигимдан кўп калтак еганлигим учун уларга нисбатан ҳозир ҳеч қандай меҳр қолмаган. Лекин уларни охиратларини ўйлаб хавотирдаман. Тўғри мен номоз оқиб роза тутганим билан ўзимни жаннатга киришимни аниқ деб билаётганим йўқ. Лекин ҳаракат қилаяпман. Мен тўғри йўлдаманми? Гуноҳ қилмаяпманми? Қайси хато камчилигимни тузатишим керак? Ота-онамни қандай рози қиламан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарзанднинг ота-онасига нисбатан муомаласи энг юмшоқ кўринишда бўлиши лозим. Уларга ҳаргиз гап қайтармаслиги, ёмонликка буюрмаса итоат қилиши ва доим розиликларини олишга ҳаракат қилиши керак. Ношаръий иш устида топса энг гўзал сўзлар билан бир маротаба ишора қилиши ва бошқа бу мавзуга қайтмасдан, улар учун ғоибона дуо қилиб юриши керак. Сиз уларнинг ҳолатларидан ғамга тушмай кунлик беш вақт намозларингиз ва рамазон рўзаларига маҳкам туриб адо қилаверинг. Улар учун тавфиқ-ҳидоят сўраб дуо қилаверинг. Валлоҳу аълам!
18 Ноябр 2023, 14:26 | Савол-жавоблар | 0 | Руҳий тарбия