Диний илм
Ассалому алайкум! 2 йилдан бери диний илмларни ўзим устозсиз китоблар, маърузалар ва сизларнинг сайтларингиздан ўрганаяпман. Ота-онам русчани ўрган деяпти, лекин бошқа илмларга қизиқишим қолмаган. Дунё хабарларни керагини олсам ҳам кейин яна диний илмга шўнғиб кетаман. Нимадир мени шу илмга тортаверади ҳеч тўймайман. Бу илмга оилавий аҳволимиз унча зўр эмас. Шунга ишлаб оиламга ёрдам берайми ёки диний мадрасага ёки олий маҳадга топширайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Истеъдодингизни ҳам аниқланг, истихора ҳам қилинг. Аллоҳга олиб борувчи йўл фақат мадрасада ўқиш эмас. Қобилятингиз етадиган бирор ҳалол ишни танлаб энг яхши мутахассис бўлиб халққа фойдангиз тегса ўша ҳам сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:49 | Савол-жавоблар | 129 | Таълим ва мутаъаллим