Пичоқ ва қамчи

Ассалому алайкум! Қуръон ўқиб, кейин дам солиш, пичоқнинг ўткир тарафи билан бошнинг сочли қисмини силаш, қамчи билан уриш, қоғозга сура ёзиб сувга солиб ичиш, сура ёзилган қоғозни ёқиб уйда тутатиш динимизда мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Динимизда пичоқнинг ўткир тарафи билан бошни силаш, қамчи билан уриш, қоғозга сура ёзиб сувга солиб ичиш, сура ёзилган қоғозни ёқиб уйда тутатиш каби бундай нарсалар йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:53 | Савол-жавоблар | 135 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar