Суний арча дарахти

Ассалому алайкум! Суний арча дарахтларини чет давлатлардан олиб келиб сотса бўладими? Бу дарахтар янги йил арафасида сотилади, шу тижорат халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг сифатлари икки қисмга бўлинади. Бири жалол сифатлари бўлса яна бири жамол сифатларидир. Раззоқ, Таввоб, Роҳмаан, Роҳиймлар жамол сифатлари ҳисобланади. Шунингдек Аллоҳ таолонинг Қаҳҳор, Мудилл, Доорр, Жаббор, Ал-Мунтақим сифатлари эса жалол сифатлари ҳисобланади. Дунёдаги барча борлиқ Аллоҳни шу икки турли сифатларининг наъмунасидир. Она ўз туққан боласини ҳар қандай ҳолатда ҳам ёниб турган оловга ташламаслиги аниқ. Аллоҳ таоло онадан бениҳоя раҳмли Зотдир. Бу Аллоҳ таолонинг жамол сифатларидан Роҳийм сифатидир. Шер ўз ўлжасини кўрганида раҳм қилиб ўтирмасдан уни нимталаб ташлайди. Бу унинг қаҳр сифатидир. Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири Қаҳҳордир, яъни қаҳрининг ҳам чеки йўқ деганидир. Аллоҳ қаҳр қилганида абадий дўзахга улоқтиради ва уларни абадий ўша ерда қолиб кетишига парво ҳам қилмайди. Мусулмон киши фаросатли бўлади, нима қилиш ёки қилмасликни фаросати билан билиб олади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:59 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar