Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари!Яқинда янги танишган муслима дугонам о‘ртамизда бир савол туг‘илиб қолди, иккаламиз икки ёқлик бо‘либ қолдик (я‘ни саволга ёндашишда). Савол "ҳижоб" то‘г‘рисида эди. Ушбу дугонам нега сизлар (я‘ни Тошкентда турувчи ба‘зи бир муслималар) ҳижоб аталмиш кийимиларни калта ҳолида киясизлар деб қолди, ко‘йлакни узун ҳолда кийиш керак, узунлиги то‘пиққача бориши керак деб, ажабланди. Аввалига бу саволдан довдираб қолдим, чунки о‘зимнинг ҳам кийиб олган ко‘йлагим тиззамдан сал тушиб турарди ҳолос.Ушбу калталикдаги кийимларни кийишлик умуман мумкин эмас деб, со‘зини қайсидир ҳадисдан исботлади (кечирасиз қайси ҳадис эканлигини қайта со‘раб олмабман ва менинг айбимдир ҳадисга эсда қолмаслик даражасида бепарво бо‘лишлик). Буни аввалига калта бо‘лса ҳам (албатта о‘та калталик бундан мустаснодир), авратни бекитиб турибди-ку, Қур‘онда Каримда фақат аврат жойларини беркитиш, зеб-зийнатларни ко‘рсатмаслик ва ко‘кракни ро‘мол билан то‘сиш буюрилган, калталик ва узунлик (ко‘йлакка нисбатан) зикр этилмаган-ку, демак фарз эмас деган ҳаёлга бориб, фикримни айтдим. Ундан ташқари эндигина Исломга кираётган ва амаллаб қо‘лдан келганча ҳаракат қилаётган муслималарга нисбатан шиддатлилик бо‘лмайдими деб аччиқландим. Лекин аввал кам-кам ичиб кейин ташлаб юбораман амалига тенг бо‘либ қолмаяптими бераётган жавобингиз деган гапи мени о‘йлантириб қолди ва саволи жавобсиз қолиб кетди. О‘ша кундан бери о‘йланаман, қайси ё‘лни танлаш бойича. Ишонаманки, берадиган жавобингиздан ко‘нглим таскин топади ва ушбу либос то‘рисидаги ҳар-ҳил гапларга нуқта қо‘йилади.Яна бир саволим: Ҳозирда сотувга ко‘плаб қо‘йилган турли бисер ва мунчоқлар билан безатилган ҳижоб либосларининг ҳукми қанақа? Ҳамда, Қуро‘ни Каримдаги "зебу зийнат" каломи шу ма‘нода келганми? Жавобларингиз ушун олдиндан ташаккур!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Исломда аёл кишига зебу зийнат ҳалол қилинган. Чунки чиройли бўлишга уриниш ҳар бир аёлнинг табиатида бор. Аллоҳ уларни шундай қилиб яратган. Ҳар бир аёл чиройли кўрингиси келади. Замон ўтиши билан зийнат ўзгариши мумкин, аммо аёл кишининг зийнатга бўлган рағбати ўзгармайди. Ислом аёл кишидаги ушбу рағбатни эътиборга олади. Аёл кишига зийнатланишга рухсат беради. Шу маънода эркакларга ҳаром қилинган тилла, кумуш ва шойи ипаклар аёллар учун ҳалолдир. Лекин Исломда ушбу зебу зийнатнинг таъсир доираси тартибга солинган. Аёлларнинг зебу зийнатлари номаҳрам–бегона эркакларнинг кўзини ўйнатишга, шаҳвоний ҳисларини қўзғашга, фитна чиқишига ва зинога йўл очилишига сабаб бўлмаслиги керак. Аёл киши шунинг учун ушбу оятга амал қилиб, зийнатини номаҳрамлардан беркитмоғи лозим. Аллоҳ таоло «Нур» сурасида:«Сен мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар», деган (31-оят).Зоҳир бўлган зийнатлар деганда намозда юз, икки қадам ва икки кафт англанади. Намоздан ташқарида икки қадам ҳам авратдир.«Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар».Яъни, бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўксилари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. Имом Абу Довуд Ойиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда у зотнинг олдиларига опалари Асма бинти Абу Бакр юпқа кийим билан кирганларида, у ерда ўтирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларини ўгириб олганлар ва: «Эй Асма, аёл киши ҳайз кўрадиган бўлганидан кейин ундан мана бу ва мана бундан бошқа жойи кўринмаслиги керак», деб икки кафтлари ва юзларига ишора қилганлари айтилган.Ибн Жарир Табарий ўз тафсирларида Ойиша онамиздан келтирган ривоятда у киши айтадиларки: «Олдимга она бир акам Абдуллоҳ ибн Туфайлнинг қизи зийнатланган ҳолда кирган эди. Расулуллоҳ келиб қолдилар ва юзларини ўгирдилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу она бир акамнинг қизи, ёш қиз», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши балоғатга етгандан кейин ундан юзи ва мана бу жойларидан бошқа жойи кўриниши ҳалол эмас», деб ўз билакларини тутумлаб кўрсатдилар. Ушлаган жойлари билан кафтлари орасида яна бир тутумча жой қолди».Демак, мазкур аврат жойларни намозда тўсиб ўқиш фарздир.Авратни тўсиш деганида шариат талабига биноан тўсиш кўзда тутилган. Бунда авратни тўсадиган нарсага қуйидаги шартлар қўйилган:1. Кийим баданнинг рангини билинтирмайдиган даражада қалин бўлиши лозим.2. Кийим баданнинг ҳамма тарафини тўсиши лозим. Бирор тарафи очилиб қолса ҳам бўлмайди.3. Кийим баданга ёпишиб уни васфини билинтириб турадиган бўлмаслиги керак.Кўриниб турибдики, гап кўйлак деб аталадиган кийимда эмас.
28 Апрел 2022, 23:02 | Савол-жавоблар | 163 | Бошқа ибодатлар