Футбол ҳақида

Ассалому алайкум! Ўзбeкистоннинг жаҳон чeмпионатига чиқиши биз ўзбeк мусулмонларига нима фойдаси бор?
2). Дунё ва охиратга ҳeч қандай фойдаси бўлмаган балки зарари бўлган ишга жон куйдириш, асабийлашиш ва бошқа муҳим ишлардан чалғиш аҳмоқлик, жохиллик эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!عَنْ عَلِيِّ بْنِ حُسَيْنٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِنَّ مِنْ حُسْنِ إِسْلَامِ الْمَرْءِ تَرْكَهُ مَا لَا يَعْنِيهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, кишининг ўзи учун бефойда нарсаларни тарк қилиши Исломининг ҳуснидандир», дедилар».Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.Шарҳ: Бу ҳадиси шариф Исломнинг мадори бўлган тўрт ҳадиснинг биридир. Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи:«Бу ҳадис Исломнинг мадори бўлган ҳадислардандир. Инсоннинг дини учун тўртта ҳадис кифоя қилур:1. «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир» деган ҳадис.2. «Бирортангиз токи ўзига яхши кўрган нарсани ўз биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди» деган ҳадис.3. «Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда бўлган нарсани тарк қилишидир» деган ҳадис.4. «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир» деган ҳадис», деган эканлар. Ҳаётимизга диққат билан назар соладиган бўлсак, кишиларнинг кўп вақти, зеҳн-заковати, ақл-идроки ва имкониятлари беҳуда нарсаларга сарф қилинаётганини кўрамиз. Беҳуда нарсалардан четда бўлган киши фақат фойдали иш билан машғул бўлишини яхши англаб етишимиз лозим. Бинобарин, ҳар доим бефойда ишлардан ўзимизни четда тутишимиз керак бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 16:58 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar