Қуръон билан даволаш

Ассалому алайкум! 3-4 йил олдин менга яра чиққанди. Дори-дармонлар билан хам кетмади. Кейн махалламизда Қуръон билан яраларни даволайдиган кишига борганимда, 3 кунда кетди. У кишини айтишича, унга Аллоҳ яраларнинг нечта эканини кўрсатар экан. Лекин жума куни ўқимас экан. Шундай бўлиши мумкинми? Борсам тўғри бўладими? Чунки 1 ойдан бери лабимда яра (герпес) кетмаяпти, нима қилай? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Биз кишини танимаймиз, у киши ҳақида бирор нарсани айтишимиз кўр-кўрона иш бўлади. Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган дуони ўқинг. Валлоҳу аълам!Қуйидаги линкда берилган савол-жавобни ўқинг https://savollar.islom.uz/s/66627

26 Май 2022, 00:02 | Савол-жавоблар | 136 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar