Отамни жаннатий бўлишини хоҳлайман

Ассалому алайкум! Мени отам 2 йил олдин вафот этганлар. Отам жуда яхши табиатли инсон эдилар. Ота она ака-укага меҳрибон эдилар. Аммо оила ва кўчадаги муҳит сабабли бўлса керак 2 кунда бир ёки тез-тез спиртли ичимликлар ичиб турар эдилар. Албатта бу гуноҳ ҳисобланади. Энг ёмони 2йил олдин номалум сабабга кўра ўз жонларига қасд қилиб осиб қўйганлар. Хуллас мен отамни жуда яхши кўраман, бизни меҳнаткаш ва яхши тарбия қилганлар. Мен отамни дўзахдан қутқрмоқчиман. 3ойдан бери намоз ҳам ўқийман. Менга шундай йўлни кўрсатинглар. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إن الرجل لترفع درجته في الجنة فيقول: أنى لي هذا؟ فيقال: باستغفار ولدك لك صحيح الجامع Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг жаннатда даражаси кўтарилиб қўйилади. Шунда у бу мен учун қаердан ҳосил бўлди? – дейди. Фарзандинг сени ҳаққинга истиғфор айтгани учундир – дейилади”.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:04 | Савол-жавоблар | 139 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar