Маҳрамларни орасидаги аврат чегараси
Ассалому алайкум! Маҳрамларнинг бир-бирларидаги аврат чегарасини айтсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эр-хотинларда чегара йўқ. Ота-она, ака-сингил каби қариндошлардаги аврат масаласи "Кифоя" китобида қуйидагича келган : Мусулмон эркаклар каби муслима аёллар ҳам номаҳрамларга шаҳват назари билан қарамасликлари лозимлиги қуйидаги оятдан тушунилади:وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ «Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар…» (Нур сураси, 31-оят)
Агар бехосдан назарлари тушса, кўзларини бошқа томонга буришлари керак. Чунки аёлларнинг эркакларга давомли назар солишлари ҳам ўртада фитна, ҳаром ишлар, зино келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Шунингдек, аёл кишининг бошқа аёлнинг авратига назар солиши ҳам ман этилади. Аёлнинг аёлга нисбатан аврати киндигидан тиззасигачадир.
Аёл киши аёл кишининг тиззалари ва киндиги орасидаги жойидан бошқа ерига назар солса бўлади. Аёлларнинг ўзаро назарларидан шаҳват қўзиши хавфи бўлмагани учун бунга рухсат берилган.عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، عَنْ أَبِيهِ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَا يَنْظُرُ الرَّجُلُ إِلَى عَوْرَةِ الرَّجُلِ، وَلَا الْمَرْأَةُ إِلَى عَوْرَةِ الْمَرْأَةِ رَوَاهُ مُسْلِمٌ Абдурраҳмон ибн Абу Саъид Худрийдан, у отасидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эркак киши эркак кишининг авратига назар солмайди, аёл киши аёл кишининг авратига назар солмайди», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Аёл киши эркак кишининг аврати чегарасидан бошқа ерига қарашига рухсат шаҳватдан сақланган бўлиши шарти билан берилган.
Эркак киши ўзига маҳрам бўлган аёлларнинг танасининг орқа ва қорин тарафи ҳамда сонидан бошқа жойига назар солиши мумкин.
«Маҳрам аёллар» деганда туғиш, эмиш ва қудачилик туфайли эркакка никоҳи ҳаром бўлган аёллар тушунилади.
Аллоҳ таоло Нур сурасида: وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَائِهِنَّ أَوْ آبَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُنَّ أَوِ التَّابِعِينَ غَيْرِ أُوْلِي الْإِرْبَةِ مِنَ الرِّجَالِ أَوِ الطِّفْلِ الَّذِينَ لَمْ يَظْهَرُوا عَلَى عَوْرَاتِ النِّسَاء «Зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар. Эрларидан, ё оталаридан, ё эрларининг оталаридан, ё ўғилларидан, ё эрларининг ўғилларидан, ё ака-укаларидан, ё ака-укаларининг ўғилларидан, ё опа-сингилларининг ўғилларидан, ё аёлларидан, ё ўз қўлларида мулк бўлганлардан, ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчилардан, ё аёллар авратининг фарқига бормайдиган ёш болалардан бошқаларга зийнатларини кўрсатмасинлар», деган (31-оят).
Мўмина аёл қасддан ёки бепарволик билан зийнатларини, яъни зийнат ҳисобланадиган аъзоларини кўрсатиб юриши мутлақо мумкин эмас.
Лекин қуйидагиларга кўрсатсалар, майли:
1. «Эрлари...»
Муслима аёлнинг зийнатларини кўришга энг ҳақли одам унинг эридир. Шунингдек, эр аёл танасининг ҳамма жойини кўришга ҳақлидир.
2. «...ё оталари...»
Мўмина-муслима аёлга унинг отаси энг бош маҳрам бўлади. Шунинг учун унга зийнатини кўрсатиши ҳалол. Ота ва ундан кейин зикр қилинадиган маҳрамлари учун аёлнинг никоҳи ҳаромдир, улар унга уйланишни, умуман, шаҳват билан қарашни хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Шунинг учун мўмина аёл ушбу маҳрамларга зийнатини кўрсатса бўлади. Юзини, қўлини, оёғини ва уй ичида очиб юришга мажбур бўладиган баъзи аъзоларини, жумладан, хамир қилаётганда билагини, уй супураётганда болдирини кўрсатсалар, гуноҳи йўқ. Эҳтиёж юзасидан рухсат берилган.
«Оталари» дейилганда катта ота, бобо ва боболарининг оталари ҳам кўзда тутилади.
3. «...эрларининг оталари...»
Яъни қайноталари. Бунга қайнотанинг оталари ва катта қайноталарнинг оталари ҳам киради. Улар ҳам ота ўрнидадир. Улар ҳам келинларига маҳрам, ўртадаги муносабатда уйланиш ёки шаҳват назари деган нарсалар бўлиши мумкин эмас.
4. «...ўғиллари...»
Бунга аёлнинг ўз ўғиллари, ўғилларидан ва қизларидан бўлган ўғил набира, эвара ва чеваралар киради. Буларнинг ҳаммаси ҳам аёл киши учун маҳрам, улар орасида оила қуриш ёки шаҳват билан қараш умуман мумкин бўлмаган иш, шунинг учун ҳам муслима аёлга уларга зийнатларини кўрсатишга рухсат берилган.
5. «...эрларининг ўғиллари...»
Яъни эрларининг бошқа хотинидан бўлган ўғиллари. Булар ҳам мўмина-муслима аёл учун маҳрам саналади. Ораларида никоҳ бўлиши мутлақо мумкин эмас. Чунки ўртада она-болалик алоқаси бор. Шунинг учун зебу зийнат ва чирой ўртада шаҳватни уйғотмайди.
6. «...ака-укалари...»
Бунда туғишган ака-укалар, ота бир ака-укалар ва она бир ака-укалар ҳаммаси баробардирлар. Уларнинг барчаси маҳрам ҳисобланадилар, опа-сингилларининг зийнатларини кўрсалар бўлади.
7. «...ака-укаларининг ўғиллари...»
Бунда ҳам туғишган, ота бир ва она бир ака-укаларнинг ўғиллари кўзда тутилган. Аёл ака-укаларнинг фарзандларига амма бўлади. Ўртада маҳрамлик бор, уйланиш ёки шаҳват билан қараш умуман бўлиши мумкин эмас. Бошқа маҳрамлар қатори, буларнинг ҳам ҳаёт тақозоси ила доимо бир-бирлари билан кўришиб, аралашиб туришга эҳтиёжлари бор. Шунинг учун ҳам жиянларга аммаларининг зийнатларига қарашларига рухсат берилган.
8. «...опа-сингилларининг ўғиллари...»
Бу ҳолатда ҳам туғишган, ота бир ёки она бир опа-сингилларининг ўғиллари кўзда тутилган. Аёл улар учун хола бўлади. Ўртада маҳрамлик бор. Шунинг учун мўмина аёл зийнатларини уларга кўрсатса бўлади.
Аммо мўмина-муслима аёлнинг эркак маҳрамлари бу билан тугамайди. Оятда зикри келмаган маҳрамлар ҳам бор. Мисол учун, амакилар, тоғалар ва куёвлар. Шунингдек, эмикдошлик орқали маҳрам бўлганлар бор. Улар ҳақида ояти каримада бирор нарса дейилмаган бўлса ҳам, ҳадисларда келган ҳукмлардан қиёс қилиб, мўмина-муслима аёл уларга зийнатини кўрсатса, гуноҳ йўқ, деб фатво берилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳога эмикдошлик орқали амакиси ва тоғаси бўлган эркаклардан қочиб, ҳижоб олишга рухсат бермаганлар. Шундай экан, насаб орқали бўлган амаки ва тоғаларга, албатта, зийнатини кўрсатишга рухсат бор.عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْها جَاءَ أَفْلَحُ أَخُو أَبِي الْقُعَيْسِ يَسْتَأْذِنُ عَلَيْهَا بَعْدَ الْحِجَابِ، وَكَانَ أَبُو الْقُعَيْسِ أَبَا عَائِشَةَ مِنَ الرَّضَاعَةِ، قَالَتْ عَائِشَةُ فَقُلْتُ وَاللهِ لَا آذَنُ لِأَفْلَحَ حَتَّى أَسْتَأْذِنَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَإِنَّ أَبَا الْقُعَيْسِ لَيْسَ هُوَ الَّذِي أَرْضَعَنِي، وَلَكِنْ أَرْضَعَتْنِي امْرَأَتُهُ، فَلَمَّا دَخَلَ عَلَيَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قُلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ، إنَّ أَفْلَحَ أَخَا أَبِي الْقُعَيْسِ جَاءَ يَسْتَأْذِنُ عَلَيَّ، فَكَرِهْتُ أَنْ آذَنَ حَتَّى أَسْتَأْذِنَكَ، قَالَتْ فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ائْذَنِي لَهُ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Абул Қуъайснинг укаси Афлаҳ ҳижоб(ояти)дан кейин келиб, у кишининг ҳузурларига киришга изн сўраган. Абул Қуъайс Оишага эмикдошлик орқали ота эди.
Оиша айтади:
«Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи васалламдан изн сўрамагунимча Афлаҳга рухсат бермайман. Мени Абул Қуъайс эмас, унинг хотини эмизган», дедим.
Расулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Абул Қуъайснинг укаси Афлаҳ ҳузуримга киришга рухсат сўради. Сиздан изн олмасдан унга рухсат беришни истамадим», дедим. У зот cоллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Унга изн бер», дедилар». Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:54 | Савол-жавоблар | 181 | Долзарб саволлар