Талоқда иккиланиб қолиш

Ассалому алайкум! Устозлар, талоқ деганимни тиниқ эслолмаябман, тилим билан айтдимми, ёки хаёлда айтдимми, шуни 3 ойдан бери o‘йлаб юрибман. Гохида ха айтган бo‘лишим керак десам, гохида эса балким хаёлда айтгандурман деган фикрлар билан юрибман. Балки шайтон мени васвас килаётгандур деб o‘йлайман, айтингчи шайтон бировни оиласини бузишга харакат қиладими? Мени шу холатда хукмим қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Талоқ қўйдиммии ёки қўймадимми деб шак қилса, талоқ тушмайди. (Ашбоҳ ванназоир китобидан). Талоқни тушди деб ҳукм қилишнинг шарти эр талоқ қўйган ёки қўймаганлигида шак қилмаслиги керак. Агар шакка тушса талоқ тушди деб ҳукм қилинмайди. (Бадоеъ уссаноеъ китобидан). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:06 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar