Нуқсонини мазахлаш

Ассалому алайкум! Ижтимоий саҳифада ҳозир бир видео кўриб қолдим бу видеода агар кимда ким бир бирини нуқсонини мазақласа кофир билади деди. Мен 9 синф ўқувчисиман мактабда ўртоқларим билан бир биримизни мазах қилганмиз, қулоғи катта деб. Шунга энди биз кофир бўлмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мўмин маъсият туфайли диндан чиқиб қолмайди. Аллоҳ таоло "Хумаза" сурасида марҳамат қилади: 1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин.
Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади. «Вайл» жаҳаннамдаги бир водийнинг номи ёки «ҳолига вой», «ҳалок бўлсин» деган маънодаги сўз эканини олдин ҳам ўрганганмиз.
 Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб – қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганларидек, ғийбат қилиб – обрў тўкиб, кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 06:24 | Савол-жавоблар | 170 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar