Аёллар рукуда тиззаларининг ҳолати

Ассалому алайкум! Намозни ўрганаётганимда рукуда оёқ букилмайди деб ўргатишган эди. Лекин яқинда қариндошимиз билан бирга жамоат намозини ўқидик. Шунда уларни тиззаларини букканларини сездим. Намоз тугагач улар менга тизза букилади дейишди ман ёшларини ҳурмат қилиб ҳоп деб қўйдиму, лекин намозда тиззаларимни букмайман. Ва улар ичларида ўқишгани учун ўзингиз эшита оладиган даражада ўқиш керак экан десам бу нотоғри аёллар ичларида ўқийдилар дейишди. Шу вазият бўйича тушунча берсангиз илтимос балки ҳали ёшлигим туфайли кўп нарсаларни билмасман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У аёлнинг биринчи гапи тўғри. Аёллар рукуъда турганида тиззани букиб қўлларини тизза устига қўйиб туришади. Қироатни ўзи эшитадиган даражада қилмаслик қироат ҳисобланмай бу билан фарз адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:08 | Савол-жавоблар | 214 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar