Рамазон учун мурожат

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, агар рухсат берсангиз айрим инсонларга мурожат қилмоқчи эдим. ИншаАллоҳ рамазонга хаммамизни етказсин. Азиз мусулмон диндошим илтимос рамазонда, намоз ўқимаса рўза қабул бўлмайдими? Рўза унақа бўладими бунақа бўладими деган саволларни БАС ҚИЛИНГ. Тушунадиган, англайдиган вақтиз келди, бизларни ўқисин деб инсонлар кўз нурин кетказиб китоблар ёзишган, кўп пулиз кетмайди, агар жа ўқий олмасангиз шу каналдан излаш хизматига ёзинг топасиз. Ўзизни ёш боладай тутманг, билмаган нарсангизни инсонларга ўргатманг аввал ўзиз тушиниб англаб олинг. Одамлар у деди бу деди дейишни бас қилинг нахот ўз шахсий фикриз бўлмаса?! Агар рўза тутмасангиз тутган инсонни мазах қилманг биз бундан азият чекяпмиз, кўз ўнгимизда бизларга кўрсатиб нарса еманг хеч бўлмаса хурмат қилинг очликка чидаш асон эмас тушининг. Хеч бўлмаса йилда бир ой нафсимиз бизларга қул бўлади шуни ўйланг. Агар гапларим оғир ботса кечиринг аммо бу хақиқат, охиратда юзимиз ёруғ бўлсин. Этибор учун рахмат Аллоҳ рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Раҳмат сизга. 

12 Май 2022, 12:35 | Савол-жавоблар | 150 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar