Дўстлар даврасида

Ассалому алайкум! Хозир одатга кириб қолган дўстлар орасида "ГАП" хақида бир саволим бор. Хар ойда бир маротаба ёшлигимиздан бирга катта бўлган дўстларимиз билан йиғилишиб турамиз. Мана 15 йил бўлди. Лекин бир нарса хар сафар йиғилганимизда мени қийнайди. Дўстларимни орасида ароқ ичадиганлар бор, улар ўзлари билади харомлигини, лекин "худо кечирсин" деб амал қилмайди. Дўстларим орасида "Жўрабоши" яъни дўстларни сардори менман. Хар сафар қандай йиғилиш бўлишидан қаътий назар менсиз ўтказишмайди. Худо хохласа 5 вақт намозни вақтида адо қилмоқчиман. Саволим қуйидагича қандай йўл кўрсатасизлар? Хар ой йиғилишга боришни тўхтайми, сабаби у ерда маст қилувчи ичимлик ичиладику.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Инсон бу дунёдаёқ охиратда кимларнинг сафида бўлишини ҳал қилади. Кофир иймон келтирса мусулмонлар сафида бўлишни хоҳлаган бўлади, акс бўлса охиратда ҳам шу бўлади. Сиз бу дунёдаёқ охиратда кимлар билан бирга бўлсишни ҳал қилиб олган бўласиз. Хоҳласангиз намозларни адо қилиб, Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, пайғамбару сиддиқ, мўминлар билан жаннатда бирга бўлинг, хоҳласангиз Аллоҳ Қуръонда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларда айтган бенамозлар билан бирга бўлинг. Шунчалик ихтиёр сизга берилган. Бир нарсани аниқлаб олинг, агар сиз сабабли улар ҳидоят тиопса, боринг ва уларга таъсир ўтказинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:09 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar