Қалб кўзи

Ассалому алайкум! Исломда қалб кўзи ҳақида кўп гапирилади. Кўпчилигимиз у ҳақида гапирсак ҳам унинг моҳиятини яхши билмаймиз. Китобларда у ҳақида кўп маълумот йўқ экан. У ҳақида маълумот берсангиз!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Иймон, Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тасдиқ қилганидан кейин қалбда пайдо бўладиган бир нурдир. Суннатга амал қилиш зиёдалашиб боргани сари қалбдаги нур ҳам зиёдалашиб бораверади. Кўз билан кўрилмайдиган нарсаларни ўша қалбдаги нур билан кўрилади. قال عمرو بن نجيد : كان شاه الكرماني - وهو من العباد في القرن الثالث - حاد الفراسة لا يخطئ ويقول : (من غض بصره عن المحارم ، وأمسك نفسه عن الشهوات ، وعمر باطنه بالمراقبة ، وظاهره باتباع السنة ، وتعود أكل الحلال ، لم تخطئ فراسته) .والفراسة هي : القدرة على معرفة بعض الأحوال ببعض العلامات الظاهرة .والفراسة الصادقة سببها نور يقذفه الله في قلب عبده ، يفرق به بين الحق والباطل ، والصادق والكاذب . وهذه الفراسة على حسب قوة الإيمان ، فمن كان أقوى إيمانًا ، فهو أحد فراسة ، فإنها نوع من الإلهام ، ويستدل لها بقوله تعالى :  يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَلْ لَكُمْ فُرْقَانًا  ، وعلى كل حال لا تعد هذه الفراسة دليلاً شرعيًا يبنى عليه Амр ибн Нужайд айтади: “Ҳижрий учинси аср обидларидан бўлган Шох Кирмоний фиросати ўта ўткир бўлиб, бирор нарса борасида сўз айтса, асло хао қилмас эди ва : “Ким кўзини ҳаромдан, нафсини шаҳватлардан тийса, ички дунёсини муроқаба қилиб турса, зоҳирида суннатга тобеъ бўлса, ҳалол ейишга одатланса фаросати хато қилмайди” дедилар”. Фаросат деб – зоҳирий аломатларга қараб, ҳақиқатини таниб олишга қодир бўлиш. Бундай фаросат Аллоҳ таоло бандаси қалбига солган бир нур бўлиб, банда у билан ҳақ ва ботилни, рост ва ёлғонни, тўғри ва хатони ажратиб олади. Бу фаросат иймоннинг қувватига боғлиқ нарса бўлиб, иймони кучлиларда кучли, заифларида заиф бўлади. Фаросат бир нав илҳом ҳисобланади. Аллоҳ таоло у ҳақида : يِا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إَن تَتَّقُواْ اللّهَ يَجْعَل لَّكُمْ فُرْقَاناً وَيُكَفِّرْ عَنكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ وَاللّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ۝ 29. Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради, ёмонликларингизни ўчиради ва сизни мағфират қилади. Аллоҳ буюк фазл эгасидир. Юқоридаги ишларни тўғри амалга ошириш учун тақво керак. Балки ўша таълимотларга амал қилишнинг ўзи тақводир. «Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради…» Яъни тақводор кишига Аллоҳ таоло ҳақдан ботилни, яхшидан ёмонни ажратадиган, фарқлайдиган ҳидоят ва нур бериб қўяди. «Фурқон» дегани «ажратувчи» – «фарқловчи» деганидир. Ана ўша ҳидоят ва нур ила тўғри йўлдан юриб борилади. Тақводорларнинг гуноҳлари ҳам ювилади, ҳам мағфират қилинади. Бу катта бахтдир. Аммо Аллоҳ таоло бу билан кифояланиб қолмайди. Тақводорларга яна бошқа мукофотлар ҳам беради. «Аллоҳ буюк фазл эгасидир». (“Тафсири Ҳилол” китобидан “Анфол” сураси 29-оят). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:53 | Савол-жавоблар | 145 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar