Мерос тақсимотига оид

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар! Саволим мерос тақсимотига оид. 2016 йилда Отам (Аллоҳ раҳматига олсин) вафот этганларидан кейин, Бувам (марҳум отамнинг оталари), Онам (марҳум отамнинг ахлиялари), Синглим (марҳумнинг қизи) ва Мен (марҳумнинг ўғли) меросхўр бўлиб қолдик. Отамдан пул маблағлари, автоулов ва марҳум отам, онам ҳамда мен оилам билан бирга яшаб турган уй-жой ховли мерос бўлиб қолди. Пул маблағлари ва автоуловни меросхўлар ўртасида қуйидагича тақсимланди: Бувам (марҳумнинг отаси) - 6/1 улуш ёки 16.67% Онам (марҳумнинг хотини) - 8/1 улуш ёки 12.50% Ўғил – 36/17 улуш ёки 47.22% Қиз – 72/17 улуш ёки 23.61% Ушбу тақсимотни Ўзбекистон мусулмонлар идораси фатво бўлими мудири махсус дастур ёрдамида аниқлаб берган эдилар. 2017 йилда Бувам (Отамнинг оталари) ҳам вафот этдилар. Бувамдан кейин 3 та ўғил (амакиларим), бувамнинг 2 чи турмушидаги хотинлари ва шу аёлнинг бир ўғил ва бир қизи қолди. Саволим: Отамдан мерос қолган уй-жой ховлини бугунги кунда қандай тақсим қилинади, ёки меросхўрлардан бирлари (мисол учун мен) қолган меросхўрларга улушларини (ҳақларини) қай тартибда адо этади (этаман). Бунда, Бувамнинг улушлари ҳисобга олинадими? Олинса, унда Бувамнинг улушларини кимга берилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Отангиздан теккан бобонгизнинг ҳиссаси бир хотин 4 ўғил ва бир қизга бўлиб берилади. Хотинга саккиздан бир қолгани тўққизта қизга бўлинади. Шунда ҳар бир ўғилларга икки ҳиссадан бир қизга бир ҳисса тегади. Бунда тўрт ўғилни иккитадан қиз қилиб олинган бўлади. Набираларга ҳеч нарса тегмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:12 | Савол-жавоблар | 140 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar