Узукдаги ёзув

Ассалому алайкум! Битта узукка Мухаммадур расулуллох деб нақш қилса бўладими деса ха дебсизлар. Аммо бошқа бир жавобларизда келтирган хадисларизда Пайғамбаримиз с.а.в мени узумдек нақш қилманглар деган эканлар. Шуни тушунтириб беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида у зот баъзи бир ишлардан қайтарганлар. Масалан у зотнинг кунялари Абулқосим бўлган. Яъни Қосимнинг отаси, шунда у зот “Мени исмимни фарзандларингизга қўяверинг, лекин кунямни қўйманг” деганлар. Шунингдек Абу Ийсо деб ҳам куняланманглар, чунки Ийсо алайҳиссаломнинг отаси йўқ. Шу каби бир неча ҳадислар бўлиб, уламоларимиз “Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик даврларига тегишли эди” деганлар. Худди шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узуклари ўша даврда ҳозирги кундаги муҳр вазифасини бажарган. Бир хил бўлиб одамлар чалкашиб қолмасликлари учун ундан қайтарганлар. Ҳозирда эса ундай ҳолат. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:15 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar