Зино қилаётганда иймон чиқиб туриши
Ассалому алайкум! Эшитишим бўйича зино қилган одамнинг зино қилаётган вақтда иймони олиб қўйиларкан. Қанча муҳлатда иймони қайтади? Баъзилар 40 кун дейишябди. 40 кун 5 вақт намоз ўқиса ўқиган намози адо бўлмайдими? Зино қилган одам тавба қилсачи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Зино вақтида чиқиб, зинодан тугагач қайтади. Худди шу каби ароқ ичувчидан ҳам, бировларни ҳаққини еювчилардан ҳам чиқиб туради. Бу ҳолатдаги чиқиб-киришни уламоларимиз сувда яшайдиган балиқ сувдан чиқиб қуруқликда қолган ва қаттиқ азоблар чекиб яна сувга туша олган балиққа ўхшатганлар. Одатда бундай балиқлар кўпинча сувга қайтиб тушолмай ўлиб қолади. Юқоридаги ишларга машғул бўлган инсонлар ҳам иймонларини бундай ночор ҳолда қолишидан қўрқишлари керак. Арабларда “Камаа таъишуун тамутуун”, яъни “Қандай ҳаёт кечирсангиз ўшандай вафот топасиз” деган гап бор. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:18 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар