Суянмасдан ухласа таҳорат кетадими

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, инсон хеч нарсага суянмасдан ўтириб қасддан ухласа тахорат бузилмаслиги хақида бахслашиб қолдик. Агар суяниб ухласа бузилади буни ўқидик, масалан масжидда хеч нарсага суянмасдан ўтириб қасддан ухласа одамлар уйғотиб юборса хам яна қайта ухласа тахорат бузиладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қўлига ёки тиззасига суяниб ухласа ҳам суянган ҳисобланади. Тиззасига ҳам суянмасдан қўлини ташлаб ухласа таҳорат синмайди, албатта ел чиққани аниқ бўлмаса. Яъни ёнидагилар ҳиди ва овозини сезишмаса. Аммо суянмасдан ухлагани билан агар ел чиқиб кетса барибир таҳорат синади. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 20:03 | Савол-жавоблар | 183 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar