Бу тарзда ўқилган намозлар адо бўладими?

Ассалому алайкум! Аёлимнинг ҳомиласи катталашган вақтда намозларини ўқиётганида саждага боришдан қўрқиб унинг ўрнига ўтирган ҳолида сал эгилиб ўқиётганини айтди. Шунда мен аёлимдан саждага қай даражада эгила олишлигини сўрадим ва ўша жойгача бўлган баландликка стулга ўхшаш текис нарса қўйиб бердим. Кейин саждаларини ўша жойгача (стулнинг устига) қилиб ўқиб юрди. Бундай қилишимга сабаб, намозни тўлиқ рукнларини бажара олмайдиганлар қўлидан келган жойгача рукнларини қилиб ўқишлик керак деган гапларни кўп эшитганман. Бундан ташқари, "Кўкалдош" масжидида бир қанча жума намозларида, ташқарида қаттиқ қор ёғиб совуқ тушгани учун, имом жума намозини ўқишдан олдин одамларни ичкарига кўпроқ киргизиб, "ҳамма олдидаги одамнинг елкасига сажда қилсин, бўлаверади бундай шароитларда", деб айтган ва ҳаммамиз ўша тарзда жума намозини ўқигандик. Энди яқинда бир танишим аёлимни бундай намоз ўқитганим хатолигини, саждага эгилолмайдиганлар ўтирган ҳолида эгилиб ҳавода сажда қилади, лекин баландроқ нарса қўйиб унинг устига сажда қилмайди деб айтди. Менинг аёлимни ўқитганим хатоми? Агар хато бўлса аёлимнинг намозлари нима бўлади, қазоларини ўқисинми? Ҳамда бу ишим учун тавба қилсам кифоями?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Намозлари дуруст, қайта ўқиш шартмас, эндиликда ундай қилмасин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:18 | Савол-жавоблар | 150 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar