Медитация ҳақида
Ассалому алайкум! Рухшуносларимиз инсонни даволаш мақсадида медитациялар практикалар қилдиришади. Масалан: оғриётган жойингингизга ёки касал аъзога кўзни юмган ҳолда илоҳий нур тушаётганини, шу нур орқали инсон аъзолари тикланиб, бутунлай соғайишни бошлагани тасаввур қилинади. Бу муолажалар яъни медитациялар мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу медитация эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан ўғирлаб унга ўзгача ном қўйиб олишдир. عَنْ عُثْمَانَ بْنِ أَبِي الْعَاصِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ شَكَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَجَعًا يَجِدُهُ فِي جَسَدِهِ مُنْذُ أَسْلَمَ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ضَعْ يَدَكَ عَلَى الَّذِي تَأَلَّمَ مِنْ جَسَدِكَ، وَقُلْ بِاسْمِ اللهِ ثَلَاثًا، وَقُلْ سَبْعَ مَرَّاتٍ أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُمَا: أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَبِي وَجَعٌ قَدْ كَادَ يُهْلِكُنِي، فَقَالَ: امْسَحْهُ بِيَمِينِكَ سَبْعَ مَرَّاتٍ، وَقُلْ أَعُوذُ بِعِزَّةِ اللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ، قَالَ: فَفَعَلْتُ ذَلِكَ، فَأَذْهَبَ اللهُ مَا كَانَ بِي، فَلَمْ أَزَلْ آمُرُ بِهِ أَهْلِي وَغَيْرَهُمْ Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Исломга кирганидан буён жасадида пайдо бўлган оғриқдан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Қўлингни жасадингдаги оғриган жойга қўй ва уч марта «Бисмиллаҳ», етти марта «Аъузу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳазиру», дегин», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Абу Довуд ва Термизийнинг лафзида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Мендаги оғриқ мени ҳалок қилишига сал қолган эди. Бас, у зот:
«Ўша ерни ўнг қўлинг билан силагин ва етти марта «Аъузу би иззатиллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду», дегин», дедилар.
Бас, шунгдай қилган эдим, Аллоҳ мендаги бор нарсани кетказди. Шундан буён аҳлимга ва улардан бошқаларга ҳам шуни буюраман» дейилган.
Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда ҳис қилаётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:19 | Савол-жавоблар | 151 | Медия