Агар яна онам билан урушсенг талоқсан деса

Ассалому алайкум! Азиз Устозлар, айрим оилаларда бўлганидек бизнинг ҳам оиламизда келишмовчиликлар бўлиб туради. Бундан бир йил олдин эрим қатъий туриб менга “агар яна онам билан урушсенг талоқсан” деди. Кейин мен қайнонам билан ярим йил гаплашмадим. Ҳомиладор эдим, мени кўчада кўрса қарғарди, бир кун мени кўриб “сен ҳароми бола орттирдинг, ўлик туғилсин” деди. Шунда мен ҳам ўзими босолмадим гапирдим, айтишиб кетдик. Энди менга талоқ тушган бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уришган бўлсангиз сизга талоқ тушган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:20 | Савол-жавоблар | 140 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar