Ғайридинлардан совға олса бўладими?

Ассалому алайкум! Ғайридинлардан совға олсак жоизми? Яъни улар совға берганда олсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Олишингиздан эгаси норози бўлмаса олиш жоиз. Ғайридинлардан совға олишга келсак, Миср подшоҳи Муқовқис Иброҳимнинг онаси бўлган Мория Қибтияни ҳадя қилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабул қилганлар. Шунингдек Айланинг подишоҳи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оқ хачир совға қилганлар. Иккиси “Саҳиҳул Бухорий”да келган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:26 | Савол-жавоблар | 139 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar