Карточкадаги бонус

Ассалому алайкум! Мен Қозоғистонданман. Бизда банк пластик карточкасини ишлатганимиз учун банк пластик карточкага 1% бонус беради хар бир ишлатилган пул миқдорига. Шу берилган 1% бонус риболигини биламан. Саволим шуки шу берилган 1% бонусни савоб умид қилмай бошқаларга садақа қилиб юбориб шу тартибда пластик карточкадан фойдаланиб юрсак жоизми? Қилаётган ишларингизга Аллоҳ ривож берсин. Илтимос жавобни телеграммдаги каналда хам жойлаштирсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Савоб умид қилмасдан садақа қилиб юборинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:26 | Савол-жавоблар | 137 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar