Жунубликни унутиб

Ассалому алайкум! Доктрга борган эдим, уролог ҳузурига у ерда текшириш учун мендан анализ олишди. Мен анализларни топшириб уйга келиб анализ топширганим эсимда йўқ жунуб ҳолда тахорат олиб номоз ўқидим. Ўқиб бўлгач анча вақт ўтгандан кейин анализ топширганим ёдимга тушиб қолди. Шу масалада нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Анализ топширишда маний шаҳват билан зарб билан отилиб чиқсагина ғусл вожиб бўлади. Ҳар доим маний чиқиши билан ҳам ғусл вожиб бўлавермайди. Масалан юк кўтарган ёки баланддан сакраганда ҳам баъзан маний чиқиб кетади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:33 | Савол-жавоблар | 145 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar