Қазо рўзасининг тутилиши ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Рамазон ойида тутилмаган рўзаларнинг биринчи кунига 60 кун, кейингиларига эса 1кундан тутилади деб эшитгандим. Агар шундай бўлса, 60 кунни ният қилса-ю орада узилиш бўлса шу тутилган рўзалар ҳам қазо ўрнига ўтадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган мақоладаги ишлардан бирортаси бўлган бўлса каффорат вожиб бўлади. Каффоратни кетма-кет 60 кун узлуксиз бўлиши шарт. Қазо ўрнига ўтмайди. Валлоҳу аълам!https://fiqh.uz/maqola/760

26 Май 2022, 00:33 | Савол-жавоблар | 149 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar