"Ҳаётнинг энг буюк сири" китобидан

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизлар ҳам эшитган ёки кўрган бўлишингиз керак. Бир неча йиллар муқаддам ҳаётнинг энг буюк сири номли ҳужжатли филм чиқди. Унда асосий фикр инсон нимани хоҳласа, ўйласа ўша нарсани ўзига тортади деган фикр илгари сурилади. Яъни энг буюк сир бу тортишиш кучи. Масалан, кимдир велосапедли бўлишни, кимдир 1 миллион долларли бўлишни орзу қилиб шу ҳақида ўйласа, ўша нарса унга тортилади ва натижада у шу нарсага эга бўлади ва яна бу нарса ҳақида яҳудийлик динида ҳам, христианлик ва Ислом динида ҳам айтилган дейилади. Бу ҳақида ўзбек тилида “Ҳаётнинг энг буюк сири” номли китоб ҳам чиққан. Айтингчи устозлар, унда илгари сурилган ғоя бизнинг динга тўғри келадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай китобларни ўқиш ўрнига ҳадис ва тафсирларни ўқисангиз нима тўғрию нима нотўғри эканлиги маълум бўлади. Саволингиз такрорий "Излаш хизмати"дан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:37 | Савол-жавоблар | 168 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar