Кўнгли тоза инсонлар

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, ҳозир жуда кўп кўнгли тоза инсонлар кўпайиб кетди. Масалан бир одамга жума намозига юр десам у мен бир ҳафта гунох қилиб кейин бориб номоз ўқимайман. намоз ўқимасам ҳам Аллоҳ тилимда эмас дилимда, кўнглим тоза дейдиган инсонлар кўп. Шу масалада тўхталсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг китобларида: Кўнгил тозаликнинг аломати бўлади. У Аллоҳ таолонинг ҳар бир қил деганини қилиб қилма деганини қилмасликдир. Уларни қилмасдан туриб кўнглим тоза деювчилар худди итни тақвосига ўхшаш гапни гапирган бўлади. Одатда итлар сийдигим баданимга тегмасин деб оёғини кўтариб сияди, лекин уйдаги ёш болаларнинг ахлатини еб ҳам қўяверади – деганлар. Уларнинг гаплари шунга ўхшамасмикин? Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:39 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar