Шу дорини сотишимиз жоизми?

Ассалому алайкум! Мен дорихонада ишлайман. Дори таркибида ҳаром нарса яъни чўчқа шунга ўхшаш нарсалар бўлса шундай дорини сотишимиз жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Инсулин каби зарурати аниқ, лекин ҳалолдан ўринбосари бўлмаганларини сотиш жоиз. Чунки фиқҳ китобларида “Ўғит сифатида фойдаланиладиган ҳайвоннинг тезакларини савдоси жоиз” дейилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:40 | Савол-жавоблар | 154 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar