Пайғамбаримиз васиятлари
Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, пайғамбаримиз вафотларидан олдин Маккага 10 кун ҳижрат қилганлар. 10-кунда яъни охирги кунда кетаётганларида “Мен сизларга омонат қўйиб кетяпман” деганлар. Ўша омонат нима эди? Агар саволга хатоликлар бўлса узр сўрайман. Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 10 кун ҳижратни тушунмадик, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидаги икки нарсани омонат қилиб қолдирганлар. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَرَكْتُ فِيكُمْ أَمْرَيْنِ لَنْ تَضِلُّوا مَا تَمَسَّكْتُمْ بِهِمَا: كِتَابَ اللهِ وَسُنَّةَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ الْإِمَامُ مَالِكٌ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизнинг ичингизда икки нарсани қолдирдим. Икковларини маҳкам ушласангиз, зинҳор залолатга кетмассиз. Булар – Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннати», дедилар».
Имом Молик ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг маъноси ҳам, мақсади ҳам очиқ-ойдин ва равшандир. Китоб ва Суннатни маҳкам ушлаш ҳар бир мусулмоннинг асосий вазифаси. Ким Қуръон ва Суннатни маҳкам ушласа, залолатга кетмайди, ушламаганлар эса залолатга юз бурадилар. Бу тўғрида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:44 | Савол-жавоблар | 165 | Ислам