Даюс бўлмайманми?

Ассалому алайкум! Ҳурматли азиз устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Мени опам турмуш ўртоғи билан яшмаётканига деярли саккиз йил бўляпти қонуний ажрашишган ва ҳозирги кунда опам телефонда ким биландур гаплашиб туради. Бунга катта қаршилик қилганман, лекин мени ҳаётимга аралашма дейди ҳеч тушунишни ҳоҳламайди ва бундан катта уруш ҳам чиққан онамни давленяси ошиб ётиб ҳам қолган онам эса қўй болам уни ҳаётига аралашма дейди. Фитна чиқишидан ва онамнинг давленаси ошиб бирон нима бўлиб қолишидан қўрқиб индамай юрибман. Бу қилган ишим тўғрими? Лекин жуда ҳам қўрқяпман, чунки Аллоҳ таоло жаннатни эшигига даюслар жаннатга ҳаром деб ёзиб қўйган экан. Буни интернет саҳифаларида ўқиб қолдим, илтимос ёрдам беринглар жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Етказиш сиздан амал қилиш ёки қилмаслик ўзидан. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:46 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar