Бурунга спрей сепиш

Ассалому алайкум! Мани бурним тeз битиб қолади, шуниниг учун хар 3-4 соатда бурнимга дори сeпиб тураман (спрeй) ва шу дорини сeпган пайтимда дорини таъми томоғимда сeзилади. Албатта уни тупуриб ташиман, саволим шуки мeн рўза тутсам ва бурним битиб қолган вақитда шу дорини бурнимга сeпсам мазаси томоғимда сeзилса уни ютмасда тупуриб ташасам рўзам очилмидими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Рўзани томоқдан ичкарига ўтган нарса бузади. Шунинг учун таҳорат ва ғуслда бурнига сув олган киши бурнини ачиштирмай ювишга буюрилинади. Бурнига дори томизган кишининг рўзаси очилади. Чунки у ҳалқуми орқали ичкарига ўтади. Спрей сепилганда ҳам унинг мазаси томоғидан ўтса рўзаси очилади. Совунга ўхшаш мавжуд дорини бурнингиз тешигини атрофига суртиб димоғингизни очишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 06:25 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar