Совчиларга жаннат эшиклари очиқми?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Дунганларда* совчилик натижасида еттита оила бунёд бўлишига сабабчи бўлган инсон жаннати деган қараш бор экан. Шу гап қанчалик асосли? *Дунганлар-хитойлик мусулмонлар. Улар Ўзбекистонда ҳам истиқомат қилишади. Ҳатто, алоҳида маҳалласи ҳам бор.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бир инсонни жаннатий бўлишига ваколат берадиган амал ваҳий орқали маълум бўлади. У, ёки оят бўлади ёки ҳадис. Сиз айтган гап ҳақида эса на оят ва на ҳадис йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:51 | Савол-жавоблар | 159 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar