Аптекада ҳалоллик
Ассалому алайкум! Бизни аптекамиз бор, капсула дори шакли жуда кенг тарқалган, капсулалар желатиндан тайёрланади. Ўзбекистонда желатин ишлаб чиқарилмайди, билишимча асосан Хитойдан олинади капсулалар ва желатин, шунингдек Америка ва бошқа куфр кенг тарқаган давлатларни капсула дорилари хам бор савдода, Миср ва бошқа Исломий давлатлар капсулалаирям бор савдода, шунингдек Халол деб ёзилган капсулаларҳам бор. Дориларни яна қандей тайёрланишиниҳам толиқ суриштириш имкони ҳам ёқ. Шу капсуларни сотиш хукмини билмоқчиман. Жавобингиз учун раҳмат олдиндан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сотиш жоиз. Чунки шариатда “Истеъмоли қилиш жоиз ўрни бўлган нарсанинг савдоси ҳам жоиз” дейилган. У дорилардан эса мажбур бўлган ҳолатда истеъмолини шариатимиз рухсат берган. Шундай бўлсада ҳалол дейилганларидан тавсия қилиш ҳаракатида бўлинглар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:51 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром