Итоатсиз хотинига талоқ бериш
Ассалому алайкум! Эрига айрим холларда итоат этмаган хотинга кўп қаватли уйда яшаётган оила бошлиғи хотинига агар ушбу уйдан (дом) ташқарига бошизга рўмол ўрамасдан чиқсангиз 3 талоқсиз деб 7 маротаба айтган бўлса, шу эр ва хотин ўртасидаги никоҳ бузиладими? Аёл билмаган холатда яланг бош уйдан(квартираданмас) ташқари(кўча)га чиқиб қўйса ўртага талоқ тушадими? Ундан аввал хам оилавий келишмовчиликлар бўлиб келинга эр томонидан йўқол уйингга, агар шунақа холат билан яшасанг менга харом бўласан деб сўккан бўлса, 2-3 маротаба йўқол уйингга кет деб эр хайдаган бўлса, ўртадаги никоҳ бузиладими? Ушбу эр-хотин яшаб кетиши мумкинми? 8 ойдан буён хотин ота-онасини уйида яшаб келмоқда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ёзганларингиздан учтадан ортиқ талоқ тушиб бўлгани аниқ. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:51 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ёзганларингиздан учтадан ортиқ талоқ тушиб бўлгани аниқ. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:51 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш