Ўғил отасини қаттиқ ранжитган бўлса
Ассалому алайкум! Устозлар, агар ўғил отасини қаттиқ ранжитган бўлса ва иккаласи ярашмай отаси ёки ўғил дунёдан ўтиб қолса нима бўлади? Ўғил намозхон, тақводор бўлсаю, отаси динга амал қилмайдиган фосиқ бўлсачи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Марҳум бўлган ота фарзандини оқ қилган бўлса ўтган инсон қабрида чанқаб сув йўқ, ботқоққа ботиб тортиб олувчиси йўқ бўлган одам бўлади. Фарзанднинг ҳар бир қилган яхшилигидан унга улкан яхшилик етади ва хурсанд бўлади. Шу ишда давом этса қиёмат куни ота-онасига улкан яхшиликлар қилганлар сафида бўлади. Чунки ота-онага яхшилик қилиш фақат тириклигида эмас, балки вафотидан кейин ҳам қилса эътиборга олинади. Аллоҳ таоло “Тоҳа” сурасида марҳмат қилади: وَإِنِّي لَغَفَّارٌ لِّمَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا ثُمَّ اهْتَدَى 82. Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтириб, солиҳ амал қилган, сўнгра ҳидоятда юрганларни кўплаб мағфират қилувчиман. Ота-онанинг ҳаққига истиғфор айтиб қўйишнигина ўзи кифоя қилмайди. Ота-онанинг фарзандига ким бўлишининг фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:54 | Савол-жавоблар | 142 | Оила ва турмуш