Уйдан чиқиб кетайми?

Ассалому алайкум! Оилада 3 ўғилмиз, дадам, акам ва мен ишлаймиз. Аям гўзаллик салони очишган, деярли 10 йилдан бери. Бу пул халол эмаслигини тушунтира олмаётган эдик. Хозир халол эмаслигини тушунишган лекин, уйда ўтирмайман, ферма қилиб кейин салонни ёпаман дейишяпти. Акам ва мен уйланишимиз учун қурилиш бўляпти. Салонни пулини хеч булмаганда озиқ-овқат учун ишлатмасликка кўндирдик ота-онамизни. Дадамнинг топганлари деярли озиқ овқатга кетади. Акамни хам ишлари яхши эмас хозирча. Мен хам ойликка ишлайман. Бизнинг пулларимиз уй рўзғорга ва ўқишга кетиб қоляпти. Ака-укалар хаммамиз Араб тилини урганяпмиз. Аямни пуллари эса тупланиб коляпти ва дадам курилишга сарфлаб куйишябди. Сизларни уйлантириш керак деб. Базида пуллари колмаса уйга аямни пулларидан ишлатишябди экан, кейин бериб куяман деб. Хуллас, курилаётган уйларга салон пули катта микдорда аралашяпти. Савол 1: салонни пулига келган таомларни емайман дейишим тўғрими? Ойлигимни ярмини аямга берамиз хар ой. Савол 2: уйдан чикиб кетайми? Ёки салон ёптлгач ИншаАллоҳ, эвазини аямга берсак у уйга кириш халол буладими? Хозирда киришимизчи? Уйларнинг акфа ромлари аямни пулларига келган холос куп хоналарда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чамалаб кўринг, агар сизларнинг ҳалол маблағингиз билан асосан таомга етадигани таминланса, еяверинг. Чиқиб кетманг, уларга чиройли муомала қилинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 23:28 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar