Товар олиш учун фоиз олиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, кўп мартта эшитганман, бир корхона ёки ташкилотда ишловчи ходими товар олиш учун бошқа бир ташкилотга мурожат қилиб эхтиёжи учун товар белгилатиб бухгалтерия билан келишган холда пул кўчиртирса, аслида товар билан таминловчи ташкилот товар олгани учун 10% мукофат пул берса, уни бухгалтер ва ишчи ходим бўлишиб олса, мисол учун 10миллон товар олиб 10% и 1 миллион таминотчидан олиб бўлишиб олса ўша пул ишчи ходим ва бугалтерга халол бўладими? Асли у ташкилот барча ташкилотлар билан хам шунақа тарзда ишласа, лекин буни товар олувчи ташкилот рахбари билмаса, лекин ишлаш шартнома қилгунча кўрсатилмаган бўлса?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ишчини ҳам ҳисобчини ҳам ундай иш тутиши ҳаром амал. Ўша пуллар ташкилотнинг ҳаққи бўлади, қайтариши шарт. Кўча тилида откад деган сўз ишлатилар экан, у товарга пул тўлаган кишининг ҳаққи ҳисобланади. Ўз эгасига етказиб бериш шарт. Тўлаган ташкилот ёки корхона бўлса ўшаларнинг ҳисобига қайтариши шарт. Прораб деб номланган шахслар доимий тарзда шу ишни қилишар экан. Уларнинг бу йўл билан топганлари ҳаром ҳисобланади. Улар ким учун ишлаётган бўлса қайтарилган пуллар ҳам ўша уй эгаси ёки ташкилотларники бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:54 | Савол-жавоблар | 142 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar