Намозда кийимни тўғирлаб қўйиш
Ассалому алайкум! Устозлар, бирор биродаримиз намоз ўқиётсалар кийими калталиги сабабли бел тарафи очилиб қолса, уни шу заҳоти намоз ўқиётган вақтидаёқ тўғирлаб қўйса бўладими(агар мен намоз ўқимаётган бўлсам)? Уларни намозига ҳалақит қилган ёки бузган бўлиб қолмайманми? Чунки масжидларда айниқса Жума намозини суннатида(яни ўқиб бўлиб кутиб турганимизда) бу ҳолга кўп гувоҳ бўлиб қоляпмиз. Намоз ўқиб бўлганларидан кейин айтишга ҳаракат қиламан лекин унда кеч бўлди деб қўрқаман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Суннатни ўқиётганда шундай қилиб фарзни ҳам шундай қилсангиз намозингиз адо бўлмайди, чунки киндикни рўпарасидан ёнбошлар ҳам орқа тараф ҳам аврат ҳисобланади. Ўшани тўртдан бири очилса намоз бузилади деб айтинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:55 | Савол-жавоблар | 179 | Намоз